Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ГУЛ КЎРИНИШИДАГИ МАСЖИД

ГУЛ КЎРИНИШИДАГИ МАСЖИД

Остонада архитектура жиҳатидан ноодатий масжид қурилиши бошланди. Шаклан у гулга ўхшаган бўлади.

“Қозоғистонда икки тур масжидлар бор – ўзбекча ва татарча. Шимолий Қозоғистонда масжидлар асосан татарча услубда, жанубда эса – ўзбекона ёки эроний услубда қурилади. Янги масжид эса қозоқ услубида ўзгача қилиб қурилиши режалаштирилган”, – дейди лойиҳа директори Сагиндик Жамбулатов.

Унинг сўзларига кўра, ташриф буюрувчиларни масжид ичкарисининг дизайни ҳам ҳайратга солади. “Ичкариси янада қизиқроқ бўлади. Меҳроб ҳам ўзгача услубда – девордан ажратилган ҳолда худди ҳавода осилиб тургандай жойлаштирилади. Бундан ташқари, том чегараларидаги бўшлиқларга ойна ўрнатилади ва улар орқали бинонинг ичига ёруғлик тушиб туради”, – қўшимча қилади Жамбулатов.