Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Губернатор масжидга жума намозига ташриф буюрди

Губернатор масжидга жума намозига ташриф буюрди

Американинг Массачусетс штати губернатори Чарли Бейкер Бостон масжидига жума намозига ташриф буюрди. Boston Herald нашрининг ёзишича, жума намозига ташриф буюрган губернатор имомнинг маърузасини тинглади, кейин ўзи ҳам жамоа олдида чиқиш қилди.

Аҳамиятлиси шундаки, у мусулмонлар билан “ассалом” дея саломлашди ва ўзининг нутқида турли хил динга эътиқод қилувчиларнинг айри жиҳатларидан кўра ўхшашликлари кўп эканлигини таъкидлади.

Бейкернинг фикрича, тил, тарих бошқача бўлиши мумкин, лекин “маъно-мазмун бир хил – кечагидан кўра яхшироқ бўлишга ҳаракат қилиш”. Нашрнинг таъкидлашича, АҚШда бу мақомдаги сиёсатчилар масжидга жуда кам ташриф буюради. Зеро, Чарли Бейкер – республикачилар париясининг аъзоси, бу партия эса ўзининг мусулмонларга нисбатан танқидий фикрлари билан машҳур.