Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Грецияда ислом тарихига оид ноёб қўлёзма топилди.

Грецияда ислом тарихига оид ноёб қўлёзма топилди.

Тарих профессори Абдулхади ал–Ажми Муҳаммад ал-Марзуки бошчилигидаги олимлар Грециянинг Афон тоғидаги монастирнинг кутубхонасини тадқиқ этаётганларида ислом маданиятига хос бўлган ноёб қўлёзмага дуч келдилар, хабар беради Greek Reporter.

“Топилган қўлёзма исломнинг олтин даврига (VIII-XIII асрлар) оиддир. Улар кундалик ҳодисалар, илмий изланишлар, диний ишлар ва бошқаларни ўз ичига олади”, – дейди доктор Абдулхади ал-Ажми.

Тарихчилар мусулмонларнинг қўлёзмаси қандай қилиб Афонга келиб қолганлигини аниқлашга ҳаракат қилишади. Олимларнинг фикрига кўра, бу ноёб топилма ислом тарихига қизиқувчилар учун ажойиб манба бўлиши мумкин.