Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Ҳадиси шариф билимдони” танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

“Ҳадиси шариф билимдони” танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

2018 йилнинг 5 май куни Тошкент вилоят вакиллигида “Ҳадиси шариф бўйича кўрик танлов”нинг биринчи – вилоят босқичи ўтказилди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача Ҳадис билимдони бўлган йигит ва қизлар иштирок этдилар. “Ҳадиси шариф билимдони” танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

ЎҒИЛ БОЛАЛАР ЎРТАСИДА:

1-ўрин – Мадаипов Ахрорбек Абдураимович (Ангрен шаҳри)

2-ўрин – Тожиқулов Умурзоқ Тожикул ўғли (Қуйичирчиқ тумани)

2-ўрин – Юнусов Муҳаммад-Амин Нормухаммад ўғли (Зангиота тумани)

3-ўрин – Султонов Шаҳзодбек Фарход ўғли (Паркент тумани)

 

ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА

1-ўрин – Фахриддинова Мунисахон Абдухасановна (Янгийўл тумани)

 

Барча ғолиблар махсус диплом ва совғалар билан мукофотландилар. Шунингдек, ушбу мусобақада муносиб иштирок этган ҲАСАНОВ Достон Ҳамроқул ўғли (Бекобод тумани) ҳамда АКРАМОВ Нуриддин Тилланазарович (Янгийўл тумани) ҳам муносиб иштироклари учун махсус диплом билан тақдирланди.

 

 

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan