Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Германияда Европа Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

Германияда Европа Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

Германиянинг Гамбург шаҳридаги Ислом марказида Қуръон мусобақаси ташкил қилинди. Мусобақага 160 нафарга яқин қорилар Европанинг турли давлатларидан ташриф буюрдилар.
Ўтган йилги мусобақа ғолиби Саид Аббос Каземи мусобақани Қуръоннинг «Марьям» сурасини тиловат қилиш билан очиб берди.
Мусобақа хакамлар ҳайъати аъзолари Шайх Адели Меҳди Али Рамазони, Сайид Яхё Хусайни ва Зул Хайрат Файзуллоҳдан иборат бўлди, Алиях Туркипур ва Фотима Абдуллоҳ эса қорияларни баҳолашди.
Мусобақа уч боcқичда бўлиб ўтди:
– Қуръонни ёддан ўқиш;
– Қуръон оятларини тажвид билан ўқиш;
– Азон дуосини чиройли ўқиш.
Мусобақа якунлангач, ғолибларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалар тақдим қилинди.