Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Гарварднинг биринчи муслима стипендиати

Гарварднинг биринчи муслима стипендиати

Иордания университети доценти Хашимат Рана Дажани Гарвард университети қошидаги Рэдклиффс истиқболли тадқиқотлар институти грантини қўлга киритган биринчи муслима – олима бўлди, хабар беради “Ислам для всех”.

Ўқув муассасасининг маъмурияти Дажанининг ютуқларини юқори баҳолади ва чет элдаги амалий тажрибаларини қўллаб – қувватлашини билдирди. Рэдклиффс стипендияси дастури доирасида бутун дунёдан 50 нафар олим “ижтимоий, табиий ва инсонпарварлик илм – фан соҳаларида халқаро олимлар жамиятини” шакллантириш мақсадида танлаб олинади.

Дажани – Иорданиянинг черкас ва чечен аҳолисининг генетикасини ўрганиш соҳасидаги кўзга кўринган мутахассис бўлиб, унинг илмий изланишларининг мавзуси диабет ва саратон касалликларининг ривожланишига жавоб берувчи генларни топиш учун умумий ген бирлашмаларини тадқиқ қилишдир.

Гарвардда Дажани янги изланишлар ва китоб ёзиш билан шуғулланмоқчи. У китобида олима аёлнинг турли хил маданият, дин ва интизомдаги ҳолатига доир фикрларини ёритмоқчи.

“Бу мавзу нафақат биз учун, балки бутун дунё учун долзарб ҳисобланади… Дунёда аёллар бир хил муаммоларга дуч келишади”, – таъкидлайди у.

Таъкидлаш жоизки, Рана Дажани Arabian Business нашрининг фикрига кўра дунёнинг энг нуфузли юзта араб аёли рўйхатига киритилган.