Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ГАНАЛИК ДЕҲҚОННИНГ ҲАЖГА БОРИШ ОРЗУСИ УШАЛДИ

ГАНАЛИК ДЕҲҚОННИНГ ҲАЖГА БОРИШ ОРЗУСИ УШАЛДИ

Турк телеканалларидан бири Ганада дрон ёрдамида суратга олиш ишларини олиб бораётган эди. Тўсатдан дрон Хасан Абдуллоҳнинг уйи ёнига қулаб тушди. Журналистлар унинг уйи яқинига югуриб келишганда, қўлида дронни маҳкам тутиб турган мўйсафидга дуч келишади. Хасан Абдуллоҳ улардан: “Буни каттароғини ясаш мумкинми? Унда ҳажга учиб борса бўладими?” – деб сўради. TRT World телекомпаниясининг журналисти бу ҳақда ўзининг Твиттердаги саҳифасида ёзади. Бу пост жуда ҳам оммалашиб кетди ва кўплаб инсонлар кекса мусулмоннинг орзусини ушалишига ёрдам бериш таклифини билдирдилар. Масалага Туркия Ташқи ишлар вазирлиги аралашди ва Абдуллоҳнинг орзуси ушалди, у ҳаж амалларини бажариш учун Маккага Истанбулдан учиб кетди.