Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Гаагага миллионлаб Афғонистон аҳолиси мурожаат қилди

Гаагага миллионлаб Афғонистон аҳолиси мурожаат қилди

Фақат 2017 йилнинг ўзида қуролли тўқнашувлардан Афғонистоннинг 3400 аҳолиси ҳалок бўлди. Фақат охирги бир неча ой давомида Гаагадаги Халқаро жиноят судига 1,17 миллион афғонистонликлар ҳарбий жиноятларнинг қурбони бўлишганини таъкидлаб, мурожаат қилишди.

Ҳолбуки, Афғонистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, аслида ислом республикасидаги ҳарбий жиноят қурбонлари бир неча миллионни ташкил этади, чунки Гаагага мурожаатларнинг аксари гуруҳлар ва ҳатто, қишлоқлар номидан берилган.

Даъвогарлар қаторида – кўплаб ҳужумлар, авиазарбалар, уюштирилган қотилликлар, қўпорувчилик, портлаш, ўғрилик ва бошқа ҳарбий жиноят қурбонлари, шунингдек, тўқнашувлар чоғида яқинлари ва қариндошларидан жудо бўлганлар бор. Мурожаат қилганларнинг шахсий маълумотлари ошкор қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг маълумотларига кўра, фақат 2017 йилнинг ўзида 3400 Афғонистон аҳолиси қуролли тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлган, 7 мингдан ортиғи жароҳат олган.