Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Франция мусулмонлари Facebook ва YouTubeни судга берди

Франция мусулмонлари Facebook ва YouTubeни судга берди

Маълумки, Янги Зеландия масжидларига ҳужум уюштирган террорчи ўзининг жирканч ҳаракатларини ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри намойиш этган. Шу муносабат билан Франция мусулмонлари Facebook ва YouTubeни мусулмонлар қирғин қилинган видеони намойиш этилишига қўйиб берганлиги учун судга берди.

France-Presse агентлигининг маълумотига кўра, даъвони Француз мусулмонлари кенгаши вакиллари берган. Уларнинг таъкидлашича, бу каби зўравонлик хабарларини тарқатиш янги террорчилик ҳужумлари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч масжидларида амалга оширилган мудҳиш хунрезлик натижасида 50 нафар мусулмон ҳалок бўлган эди.