Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Фожиа сабаб қалби очилганлар
Megan Lovelady the Al Noor Mosque, Christchurch, New Zealand.22-year-old Megan Lovelady has converted to Islam since the Christchurch Mosque attack of 15 March 2019 New Zealand Herald Photograph by Janneth Gil 25 April 2019

Фожиа сабаб қалби очилганлар

Янги Зеландиянинг Жанубий оролида истиқомат қилувчи аёл Крайстчерч масжидидаги терактлардан сўнг қандай қилиб Исломни қабул қилганлигини ҳикоя қилади.

“Мен доим ўз ўрнимни қидирардим, лекин ҳеч ердан уни топа олмасдим”, – дейди 22 ёшли Меган Левледи.

Бир неча йил олдин Меганнинг ҳаётида унутилмас фожиа содир бўлди – унинг қаллиғини кўз ўнгида поезд уриб кетди.

““Бу ҳолат нега айнан мен билан содир бўлганлигини ҳеч англай олмасдим. Мен нима қилдим, айбим нимада?” – деган саволлар қуршовида қолгандим”.

Бу воқеа уни Яратганга бўлган ишончини йўқотишига сабаб бўлди, лекин 2019 йил 15 мартдаги ҳодисалардан кейин Меган қалбида ўзгаришларни сезди. У терактдан жабр кўрган масжидлардан бири – “Ан-Нур”га қатнай бошлади.

“Аллоҳ мени яна Ўзининг уйига чақирди”, – дейди муслима.

Имом Низомул-Хака Тханвининг сўзларига кўра, мартдаги мудҳиш терактлардан кейин Веллингтондаги масжидда кунига 3-5 киши Ислом динини қабул қилмоқда. Отагодаги маҳаллий масжидда эса Ислом адабиётига доир барча захиралар тугади, чунки дин билан қизиқувчилар сони жуда ҳам ортиб кетди.