Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Фотосуратчилар Роҳинжа мусулмонларининг суратлари билан танловда ғолиб бўлдилар

Фотосуратчилар Роҳинжа мусулмонларининг суратлари билан танловда ғолиб бўлдилар

Тўртинчи Istanbul Photo Awards-2018 танловининг ғолиблари эълон қилинди. 22 давлатдан 27 нафар фотосуратчи совриндор бўлди. “Йил фотосуратчиси” номинацияси бўйича Дамир Саголж “Фарзанд” фотосурати билан ғолибликни қўлга киритди. Унда Бангладешдаги қочоқ роҳинжа мусулмонлари лагеридаги болакайнинг сурати акс этган.

Шунингдек, роҳинжа мусулмонлари мавзуси Кевин Фрайерга ҳам совриндор бўлиш имконини берди. У Getty Images учун олган суратлари орқали “Янгилик фотосуратлар” номинациясида биринчиликни қўлга киритди.