Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Форс кўрфазидаги инқирознинг оқибатлари

Форс кўрфазидаги инқирознинг оқибатлари

Форс кўрфазидаги дипломатик инқироз минтақада истиқомат қилаётган аҳоли ҳуқуқ ва эркинликларининг қўпол равишда бузилишига олиб келди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Қатар миллий қўмитасида маълум қилинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотда таъкидланишича, инқироз бошланганидан бери уларга Қатар, Саудия Арабистони, БАА ва Бахрайн фуқароларидан 400 та шикоятлар келиб тушган. “Қатар билан дипломатик алоқаларнинг узилиши ва чегаралар ёпилишидан зарар кўрганларнинг умумий сони 11 минг кишидан ошиқроқ”, – дейди қўмита раиси доктор Али бин Самих Ал-Марри. Унинг сўзларига кўра, асосан, гап кўчиш, яшаш эркинлиги, хусусий мулк, меҳнат ва таълим олиш борасидаги ҳуқуқларнинг бузилиши ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, дипломатик инқироз аралаш оилаларнинг бирлашиш сиёсатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати