Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Фидоийлик чўққиси

Фидоийлик чўққиси

Шифохонага автомобиль ҳалокатига учраган қизалоқни олиб келишди. Унга қон қуйиш керак эди. Кўп ўтмай қизалоқнинг ота-онаси ва унинг акаси етиб келишди.

Бу ҳаёт-мамот масаласи, ўғлим. Синглингни қутқариш учун қон беришинг керак, -деб тушунтирди шифокор.

Болакай бир лаҳза ўйланиб турди-да ота-онасининг олдига чопиб кетди. Улар билан бир нималарни гаплашди. Сўнг шифокор хузурига кирди.

Қон олиб бўлингач, шифокор унга бир оз ётиб дам олишинг керак. Бўлмаса бошинг айланиши мумкин деди.

Бу гапдан бола хайратга тушди, мунчоқ кўзларини шифокорга тикиб, -деди.

– Қандай қилиб? Мен ўлмайманми? деб сўради.

У қон беришга рози бўлган пайт, мен ўлсам синглим тирик қолиши учун қон бераман деб ўйлаганди. Болалик қандай ҳам беғубор, хатто жонни беришга тайёр бўлади.

«Чил қори» жоме масжиди имом хатиби Орифжон Ҳусеинов