Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / ФАЗИЛАТЛИ ОЙ

ФАЗИЛАТЛИ ОЙ

Тошкент вилоятининг қатор масжидларида ўз поёнига етаётган Хатмоналардан Сизларни имкон борича хабардор этишга ҳаракат қилаётганимиз, барчангизга маълум.

Ана шундай гўзал кечалардан яна бири ўз поёнига етди. 2018 йилнинг 2 июнь куни Оҳангарон туманидаги “Қурайш” жоме масжидида Қуръони Карим Хатми якунланди. Унда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг иштирок этганлари кечага ўзгача шукуҳу тароват бағишлади, зеро, Хатмона иштирокчилари Рамазон ойининг беҳисоб фазилатлари ҳақидаги амру маъруфдан баҳраманд бўлдилар ва бундан жуда мамнун эканликларини изҳор этдилар.

Хайруллоҳ домла ўз маърузаларини анъанага мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломлари ва ғойибона дуоларини етказиш билан бошладилар. Шунингдек, Рамазон ўта фазлга бой эканлиги, бунга ойлар ичида фақат унинггина номи Қуръонда зикр этилганлиги далил бўлиши, бу ойда қилинган ҳар қандай эзгу амалларга зиёдасийла ажру мукофотлар берилиши, Рамазон шарофатидан бандаларнинг даражотлари юксалиши, бу ой тақво, меҳр-мурувват, саховат, ўзаро ҳурмат кўрсатиш, биродарлик ойи эканлиги ҳақида таъкидладилар. Шу билан бирга, ҳар бир мўмин-мусулмон ўтиб бораётган Рамазоннинг ҳар бир кунини ғанимат билиб, Аллоҳ таолога берилган имкониятлар, неъматлар учун шукроналар қилиб ўтказиши лозимлиги айтилди.

Хатми Қуръон кечаси эзгу тилаклар, хайрли дуолар, кўзда ёшлар, қалбда ажиб сакинат билан поёнига етди.