Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Фаришталар хайрли дуо ила эслайдиган амал

Фаришталар хайрли дуо ила эслайдиган амал

Динимизда саҳоватпешалик улуғланиши барчамизга маълум. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хайр-эҳсоннинг фазли ҳақида бир неча бор марҳамат қилган. Хусусан, Ар-Роҳман сурасининг 60-оятида “Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир”, “(Эй, Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!” (Иброҳим сураси 31-оят), “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил!..” (Қасас сураси 77-оят) – дейилади.

Ана шу илоҳий таълимотга биноан, Янгийўл тумани “Усмон Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби Қамариддин домла Қамбаров бошчилигидаги бир гуруҳ саҳоватпешалар Янгийўл тумани “Олмазор” маҳалласида истиқомат қилувчи 15 нафар боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган болаларга қишки кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотларини улашдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Тонг оттирганида банда ҳузурига икки фаришта тушади. Улардан бири: “Аллоҳ, инфоқ (хайр-эҳсон) қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт”, дейди. Иккинчиси: “Аллоҳ, хасис, зиқналарга талофат бер”, дейди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ана шундай хайрли дуолар олгувчилардан қилсин, эзгу ишларимизда Ўзи мададкор бўлсин!