Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Фаластинлик муслима юртдошларининг ҳаётини енгиллатиш йўлини топди

Фаластинлик муслима юртдошларининг ҳаётини енгиллатиш йўлини топди

Қуршаб олинган Ғазодаги ҳаёт жуда ҳам мураккаб. Баъзи вақтларда уйларда бор-йўғи 3 соатгина электр чироғи бўлади. Фаластинлик муслима Мажид ал-Машҳарави бу вазиятни ўзгартиришни хоҳлади.
Фарзандини шифохонага етказиш учун такси буюртма қилиш ёки автобусда бориш учун маблағ етишмаслиги Самар учун ҳеч қачон тўсиқ бўла олмаган. Чунки бу ҳаёт-мамот масаласи эди. У Ғазо қуёшининг ўткир тиғлари остида ҳам, бўронли ҳавода ҳам шифохонага боришга мажбур эди. Самарнинг тўққиз яшар ўғли ўпкасидаги муаммо сабаб кундалик кислород муолажаларини олиши зарур. Бу муолажаларни уйда ўтказишга имкон йўқ, чунки чироқ исталган пайтда ўчиб қолиши мумкин.
Лекин энергетика соҳасида тижорат билан шуғулланувчи Мажид Машҳарави ўтган йилнинг июнь ойида Самарнинг уйига қуёш энергия тизими намунасини ўрнатди.
“Мен энди ҳар куни хавотирга тушмайман. Улгуриш учун ҳар куни касалхонага югуришимга ҳожат йўқ”, – дейди Самар.
“Бу ҳаётларни сақлаб қолишга хизмат қиляпти”, деди 25 яшар Машҳарави ўзининг Ғазодаги офисида.
Мажид мутахассислиги бўйича қурувчи-муҳандис бўлиб, қуёш панели, генератор ва батареядан иборат учтаркибий қисмга эга бўлган тизимни ишлаб чиқарувчи Sunbox компаниясининг бош директоридир. Бу Ғазодаги электр инқирозини ечишга хизмат қиладиган қулай ва ҳамёнбоп қурилмадир.
“Биз технологияни ихтиро қилмадик, балки уни оилаларнинг талабларига мослаштирдик. Тизимнинг ҳар бир алоҳида қисмини бошқа-бошқа қурилмалардан олдик ва озгина ўзгартириш киритдик”, – дейди у.
Мажиднинг сўзларига кўра тузилма Ғазода мавжуд бўлган ресурсларда, яъни қуёш ёруғлигида ишлайди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]