Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Фаластинда тинчлик ва эркинлик учун марафон
Palestinians and internationals participate to the sixth Palestine International Marathon calling for the Right of Movement to Palestinians in the West Bank city of Bethlehem, March 23st, 2018. Seven thousands of Palestinian and international runners participated in 5K, 10K, half marathon and full marathon races. Full marathon runners had to complete two laps of the same route, as organizers were unable to find a single course of 42 uninterrupted kilometres under Palestinian Authority.

Фаластинда тинчлик ва эркинлик учун марафон

Бутун дунё бўйлаб югурувчилар 7-Халқаро Фаластин марафонида иштирок этиш учун Байт-лахмга ташриф буюрмоқда, хабар беради al-monitor.com.

Спорт ва ёшлар ишлари бўйича Байт-лахм Олий Кенгаши томонидан ташкил этилган марафон 22 март куни ўтказилади. У 2017 йилда Жаҳон енгил атлетика ассоциацияси томонидан расмий мақомни олди. Бу Байт-лахм шаҳрининг яна бир зафаридир. Бундан ташқари у 2020 йилги араб маданияти пойтахти деб ҳам эълон қилинди.

2013 йилдаги биринчи марафонда 213 фаластинлик ва 21 мамлакатдан 218 хорижликлар иштирок этган эди. У фаластин муаммосига эътибор жалб қилиш билан биргаликда, тинчлик ва эркинликка чақириш мақсадида ҳам ўтказилади. Бу йилги марафонда 70 мамлакатдан 7000 нафар югурувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Қатнашчилар 42 километрлик марафонда, 21 километрлик яриммарафонда ва 10 километрлик югуриш мусобақаларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, беш километрлик масофага ҳам мусобақа ўтказилади.