Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Фаластин ривожланаётган давлатлар “Катта еттилиги”га бошчилик қилади

Фаластин ривожланаётган давлатлар “Катта еттилиги”га бошчилик қилади

БМТ яна бир бора Фаластинни қўллаб-қувватлади. 2019 йилда Фаластин БМТ доирасида амалда бўлган G77 – йирик ривожланаётган давлатлар халқаро ташкилотига раҳбарлик қилади. Бунга БМТ Бош ассамблеясида қарор қилинди. Мисрнинг таклифини 146 давлат қўллаб-қувватлади. Фақатгина АҚШ, Исроил ва Австралия қарши овоз берди, 15 давлат вакиллари бетараф қолди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Фаластин БМТ томонидан кузатувчи-давлат сифатида тан олинган эди. Бу Рамаллоҳга БМТ паноҳида халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш, шунингдек, Исроил ва унинг фуқаролари устидан Гаагадаги Халқаро жиноят судига даъво қилиш имконини берди.

Энди эса, 2019 йил мобайнида Фаластин G77 номидан ҳаракат қила олади, аризалар билан чиқиш, таклиф ва ўзгартиришлар бериши мумкин бўлади.