Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ФАЛАСТИН БУТУНЛАЙ ЭЛЕКТРДАН МАҲРУМ БЎЛИШ ХАВФИ ОСТИДА

ФАЛАСТИН БУТУНЛАЙ ЭЛЕКТРДАН МАҲРУМ БЎЛИШ ХАВФИ ОСТИДА

Фаластинликлар электр энергиясисиз қолиши мумкин. Исроил Ғазо секторига электр узатишни қисқартира бошлади. Фаластинлик энергетикларнинг хабар беришича, дастлабки вақтларда қисқариш сезиларли бўлмайди – суткасига 120 дан 112 мегаваттгача.

“Бу – қисқартиришнинг биринчи босқичи, холос, улар давом эттирилади. Ғазо секторини ҳақиқий энергетик инқироз кутмоқда”, – дейди РИА Новостига берган интервьюсида электр тақсимлаш компаниясининг вакили Муҳаммад Табит.

Ҳозирги кунда Исроилдан етказиб берилаётган электр энергияси Ғазонинг бор йўғи учдан бир қисм эҳтиёжини қондирмоқда. Фаластинликларнинг уйларида сутканинг фақат 4 соати давомида электр бор. Вазият Фаластиндаги ягона электр станцияси ёқилғи йўқлиги сабаб фаолиятини тўхтатгач, сезиларли даражада мураккаблашди.