Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Эзгулик йўлидаги ҳамкорлик

Эзгулик йўлидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан «Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш мақсадимиз» мавзусида 2017 йил 17 март куни Янгийўл тумани Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ва Оққўрғон Қурилиш ва коммунал касб-хунар коллежида коллеж ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти ИИБ масъул ҳодими Шахноза Содиқова, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Кенгаши «Истиқбол» Ёшлар қаноти етакчиси Ҳожиакбар Чотбаев ҳамда Янгийўл тумани «Жомеъ» жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаевлар ёшлар онгида ёт ғояларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари, коллеж ўқувчилари ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, талабалар давомати, Ватанга бўлган муҳаббат ва «Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя» номли китобдан мавзуга доир маърузалар қилишди. Интернетдан нотўғри фойдаланиш хатарли оқибатларга, салбий натижаларга сабаб бўлиб, ўнгланмас зарари ортиб бораётгани, интернет бузғунчи ғоялар, ёвуз қарашлар ва беҳаё маълумотлар тарқалишига сабаб бўлаётгани, бу эса баркамол авлоднинг оилавий ҳаётдан, ижтимоий муносабатлардан узоқлашувига, бузғунчи ғояларга тобе бўлишига, бефойда суҳбатларга, вақтни зоя қилишига олиб келиши ҳақида батафсил тушунтириб берилди. Террорчиларнинг интернетдан фойдаланиш йўллари, дин ниқобидаги таҳдидлардан ҳимоя чоралари, виртуал ўйинларнинг васвасаси ҳақида коллеж ўқувчиларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

                                                 

                                                     Вилоят вакиллиги матбуот хизмати