Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Европанинг энг йирик масжиди очилади

Европанинг энг йирик масжиди очилади

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Европанинг энг йирик масжиди очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Чамлижа масжиди шаҳарнинг исталган нуқтасидан кўриниб туради. Таъмир ишлари 95 % га якунланган. Муборак Рамазон ойининг бошида ибодат қилувчилар учун масжид эшиклари очилиши режалаштирилган. Масжид ва унга қарашли ҳудудда бир вақтнинг ўзида 63 минг киши ибодат қилиш имконига эга. Ушбу ажойиб мажмуа таркибида масжид билан биргаликда кутубхона, музей, маданият галереяси, мажлислар заллари ҳам ўрин олади.