Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Европада ўхшаши йўқ йирик масжидга “Мусулмонлар фахри” деб ном берилади

Европада ўхшаши йўқ йирик масжидга “Мусулмонлар фахри” деб ном берилади

Шали шаҳрида қурилаётган Европанинг энг йирик масжидининг номи маълум бўлди. Мажмуага “Мусулмонлар фахри” деб ном берилди, хабар беради “Грозный-информ”.

Мусулмонлар ибодат масканининг очилиши 23 августга мўлжалланган. Масжид бир вақтнинг ўзида 20 минг намозхонни сиғдира олади. Очилиш маросими Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодиров таваллудининг 68 йиллиги муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган. Маросимда 43 мамлкатдан 200 дан ортиқ меҳмонларнинг ташриф буюриши кутилмоқда.