Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Этник қозоқларга Хитойни тарк этишга рухсат этилди

Этник қозоқларга Хитойни тарк этишга рухсат этилди

Хитой икки минг нафар этник қозоқларга хитой фуқаролигидан воз кечиб, Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги “қайта тарбиялаш марказлари”ни тарк этишга рухсат берди. Қозоғистон ТИВнинг хабар беришича, Қозоғистонга келган этник қозоқлар фуқаролик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олиш учун ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Хабарда қайси гуруҳ қозоқларга ва қандай сабабларга кўра хитой фуқаролигидан воз кечишга рухсат этилиши айтилмаган. Хитой ҳукумати маълумотга ҳали изоҳ бергани йўқ.

Маълумки, Хитой ҳукумати минтақада йирик мафкуравий кампанияни олиб бормоқда: юз минглаб инсонлар таълим ва тарбия баҳонаси билан лагерларга жўнатилмоқда. Пекин уларни “қайта тарбиялаш марказлари” деб атайди.