Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ ВА РАҒБАТ

ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ ВА РАҒБАТ

Бугун – 2021 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигида вилоятда фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими мутахассиси М.Абдуллаевалар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Янгийўл тумани бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳанифа Нишонова ҳамда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотланган Қуйи Чирчиқ тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчи Назира Абдураҳмоноваларни юксак эътироф билан муборакбод этдилар.

Шунингдек, тадбирда узоқ йиллардан бери соҳада намунали меҳнат қилиб келаётган отинойиларга ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Йиғилишда, шу билан бирга, олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни янада жадаллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, истоқболдаги режалар ва вазифалар ҳақида ҳам фикр юритилди.