Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Эроннинг 97 % ҳудудига қурғоқчилик хавф солмоқда

Эроннинг 97 % ҳудудига қурғоқчилик хавф солмоқда

Эрон Инқирозий вазиятлар, метеорология ва қурғоқчилик билан курашишни бошқариш Миллий маркази бошлиғи Шохрух Фотих мамлакатнинг 97 фоиз ҳудуди қурғоқчилик қуршовида эканлиги ҳақида баёнот берди.

Қурғоқчилик Хузистан, Илам, Бушер, Когил, Буйер Ахмад, Форс, Жанубий ва Шимолий Хуросон, Исфахон, Занжан каби вилоятларда, айниқса, даҳшатли даражага етган. Фотихнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда қурғоқчилик билан курашишга имкон йўқ, лекин уйлардаги сувни иқтисод қилиш зарур.

Қурғоқчилик Эроннинг энг жиддий муаммоларидан бири ҳисобланади, улар қаторида сув ресурсларининг тақчиллиги ва ҳавонинг ифлосганлиги ҳам бор.

Ҳукумат қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича бюджет маблағлари ажратган бўлишига қарамай, ҳозиргача ушбу йўналишда узоқ муддатга мўлжалланган чора-тадбирлар қабул қилингани йўқ.