Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Эронда майхўрлар оммавий тарзда қўлга олинди

Эронда майхўрлар оммавий тарзда қўлга олинди

Эроннинг ҳуқуқ-тартибот органлари жума куни 230 нафар ичкиликбозлик билан шуғулланаётган ёшларни қўлга олди, хабар беради Associated Press.

Теҳрон атрофидаги шаҳарчанинг хиёбонидаги кўнгилхушлик кечасидан 140 та кишининг ушлангани маълум қилинди. Ёшларнинг ёнидан спиртли ичимликлардан ташқари психотроп препаратлар ҳам топилган. Қолган 90 нафар ёшларни тартибот органлари ходимлари пойтахтнинг бошқа шаҳарчасидан алкогол маҳсулотларини истеъмол қилаётган кечаларидан тутишган. Маълумки, Эронда алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тақиқланган.