Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Энг яхши фазилат

Энг яхши фазилат

Сахийлик нажотнинг йўлларидан биридир. Аллоҳ таоло сахийликни энг яхши фазилат санаб, саховатли кишиларга охиратда улкан ажрлар берилишини ваъда қилган.

Ана шу ваъдага мувофиқ мўмин-мусулмон киши имкони борича эзгу ишларни қилишга интилади. Бунинг мисолини ҳар куни халқимиз орасида кўрамиз, эшитамиз.

Куни кеча Тошкент туманида ана шундай хайрли тудбир бўлиб ўтди. “Мирхалил ҳожи ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла ҳомийларни жалб қилган ҳолда вояга етмаган, боқувчисини йўқотган 51 та оилага жами 44 900 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

Шунча оилага улашилган қувонч, шунча кўнгилнинг шод бўлганини кўришнинг ўзи завқли. Чунончи, ояти каримада: «Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Яъни, қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда). Аллоҳ ўзи хоҳлаган бандаларига бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ (фазли-карами) кенг, билгувчи зотдир» (Бақара сураси, 261-оят), деб марҳамат қилинган.

Демак, саховат тадбирларида қатнашган ҳомийларнинг сарфлаган маблағлари бир қарашда харажат бўлиб кўриниши мумкин. Лекин охиратда уларга бериладиган ажру савобларнинг ҳисоби бўлмайди, иншоаллоҳ.

Тошкент вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan