Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Энг кекса саховатли муслима

Энг кекса саховатли муслима

Россиянинг Ингушетия республикаси Назран шаҳри мэри Алихан Тумгоев ҳудуднинг энг кекса саховатпеша муслимасига мукофот топширди. Муслима деярли ярим асрдан бери кам таъминланган оилаларга тўқилган кийим-кечаклар тарқатади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизматида маълумот берилди.

Шаҳар раҳбарининг шахсан ўзи 109 ёшли Патимат Мержоевани табриклаш учун ташриф буюрди.

“Бугун мен 109 ёшли Патимат Мержоеваникида меҳмонда бўлдим. У республикамизнинг энг кекса саховатли муслимаси деб топилди. У кам таъминланган оилаларга ўзи томонидан тўқилган 1200 дан ортиқ кийим-кечакларни совға қилди. Тўқиш билан онахон 40 йилдан бери шуғулланади. Икки кун давомида битирган иссиқ кийимларини таниш-билишлари, қариндошлари орқали суриштириб билган эҳтиёжманд оилаларга туҳфа қилади”, – деди мэр.

Унинг сўзларига кўра, нуроний ёшига қарамасдан, муслима соғлиғидан шикоят қилмайди ва севган машғулотидан воз кечмайди. У 8 нафар фарзандини вояга етказди, 18 нафар невара ва 35та чеваранинг меҳрибон бувижонисидир.