Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЭМИНА ЭРДЎҒАН ЖАБРЛАНГАН МЬЯНМАЛИК МУСУЛМОНЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ЭМИНА ЭРДЎҒАН ЖАБРЛАНГАН МЬЯНМАЛИК МУСУЛМОНЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Туркиянинг биринчи хоними Аракандаги рохинжа мусулмонларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида Бангладешга ташриф буюрди. Сафарда Эмина Эрдўғанга ўғли Били Эрдўған, Ижтимоий муаммолар вазири Фатма Кая ва бошқа расмий кишилардан иборат катта делегация ҳамроҳлик қилди.

Бангладешга ташрифи доирасида, Эрдўғон хоним қочоқлар лагерига борди ва Мьянмадан қочишга мажбур бўлган рохинжа мусулмонлари билан учрашди ва халқаро ҳамжамият улар билан содир бўлаётган фожиаларга бепарволик қилмаслигига умид билдирди.

“Ракхайнда бўлаётган воқеаларга, у ерда фақат бизнинг фарзандларимиз яшамаётганлиги учун, кўз юммаслигимиз керак. Бўлаётган ҳодисаларга ҳамма масъулдир. Ҳар ким мусулмонларга ёрдам бериш учун қўлидан келганича ҳаракат қилсин. Мана шу ваҳшийликлар бутун дунё кўз ўнгида бизнинг давримизда содир этилаётганлигига ишонгинг келмайди. Айбдорлар, албатта, жазоланиши керак”, – деди Туркиянинг биринчи хоними.