Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Экспертлар ислом мамлакатларидаги терроризм қурбонлари ҳақида маълумот беришди

Экспертлар ислом мамлакатларидаги терроризм қурбонлари ҳақида маълумот беришди

Ислом ўлкаларида охирги 5 йилликда содир этилган террористик ҳаракатлар натижасида 200 мингдан зиёд киши ўлдирилган ёки оғир жароҳатланган, хабар беради “Анадолу” Ислом мамлакатлари антитеррор иттифоқи маълумотларига таянган ҳолда.

Шу йиллар мобайнида террористлар ўз қилмишлари билан мана шу мамлакатларнинг иқтисодиётига 348 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар етказдилар.

Терактлардан энг кўп азият чеккан мамлакатлар Ироқ, Афғонистон, Покистон ва Нигерия эканлиги таъкидланди: мана шу тўрт давлатда терактларнинг қурбонлари 70 %дан кўпроқни ташкил этди.

Маълумки, мусулмон давлатидаги энг охирги йирик террористик ҳужум Мисрдаги масжидга нисбатан амалга оширилди, унинг натижасида 300дан ортиқ киши ҳалок бўлди.