Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Эксперт: роҳинжа мусулмонлари муаммосини халқаро миқёсга олиб чиқиш лозим

Эксперт: роҳинжа мусулмонлари муаммосини халқаро миқёсга олиб чиқиш лозим

Бангладешдаги Мьянмадан келган қочоқ мусулмонлар сони 730 мингга яқинни ташкил этмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Бангладеш миллий комиссияси собиқ раҳбари Мизанур Раҳмон роҳинжа қочоқларининг муаммосини халқаро миқёсга олиб чиқиш лозимлигини таъкидлади. Роҳинжа инқирози ва уни ҳал қилиш йўлларига бағишланган семинар доирасида мутахассис ушбу муаммони тартибга солиш бўйича Бангладеш ҳукуматининг ҳаракатлари бошидан нотўғри бўлганлигини айтди. Унинг фикрига кўра, Дакка Мьянма билан музокаралар олиб боришда Хитой, Ҳиндистон ёки Россиянинг қўллаб-қувватловига эриша олмади.

“Роҳинжа мусулмонларининг муаммоси халқаро инқироз ҳисобланади. Масалани ҳал қилишда Мьянмага босим ўтказиши мумкин бўлган мамлакатларни жалб қилиш лозим. Шунда роҳинжаларни қайтариш муаммоси жуда осон ҳал бўлади”, – дея таъкидлади эксперт.

Эслатиб ўтиш жоизки, Бангладеш 22 август куни роҳинжа қочоқларини ўз ватанларига қайтариш бўйича навбатдаги уринишни амалга оширади. Мьянма билан амалга оширилган музокаралар натижасида маълум бўлишича, қайтмоқчи бўлган қочоқлар сони 3540 тани ташкил этади. Бангладеш ва Мьянма олдинроқ роҳинжаларни қайтаришга уриниб кўрган, лекин роҳинжа мусулмонлари Бангладешнинг Кокс-Базарини тарк этишни хоҳламаганлиги сабабли бу уринишлар бесамар кетган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan