Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Эксперт: Миср масжидидаги терактнинг олдини олиш мумкин эди

Эксперт: Миср масжидидаги терактнинг олдини олиш мумкин эди

Мисрдаги масжидда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари мамлакат тарихидаги энг йирик теракт деб эътироф этилмоқда. У 300дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлди. Сиёсатшунос, Яқин шарқ бўйича эксперт Аҳмад Сакрнинг таъкидлашича, ушбу террористик ҳужумнинг олдини олиш мумкин эди. Унинг сўзларига кўра, ИШИД бундан бир неча ой олдин айнан шу масжид уларнинг нишонида эканлигини ошкора айтган. Масжид жойлашган қишлоқ аҳолиси эса ҳарбийлар билан алоқа қилмаслик ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг мавлиди муносабати билан тадбир ўтказмаслик тўғрисида жангариларнинг дўқ-пўписалари битилган варақаларни бир неча бор олишган. Бундан ташқари, аҳолига тарқатилган пўписа хатлари полицияга топширилган, лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оқибатларга қараганда, ҳеч қандай чора кўрмаган.