Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЭЙНШТЕЙННИНГ ИСРОИЛ ВА ХУДО ҲАҚИДАГИ ОХИРГИ МУЛОҲАЗАЛАРИ

ЭЙНШТЕЙННИНГ ИСРОИЛ ВА ХУДО ҲАҚИДАГИ ОХИРГИ МУЛОҲАЗАЛАРИ

Қуддусдаги Аукцион уйи Алберт Эйнштейннинг ҳамкасби, физик Дэвид Бомга аталган хатларини 200 минг долларга сотди. Уларда улуғ истеъдодли олим ўзининг Худо ва янги ташкил этилган Исроил ҳақидаги фикр – мулоҳазаларини баён қилган.

1951 – 1954 йиллар оралиғида ёзилган хатлар бир йил олдин вафот этган Бомнинг беваси уйидан топилган, деб ёзади АР янгиликлар агентлиги.

Бом Эйнштейннинг маслаҳатига қулоқ солади ва 1955 йилда Бразилияни тарк этиб, Исроилга кўчиб ўади. Ўзининг яҳудий давлатига бўлган муносабатини Эйнштейн хатларидан бирида қуйидагича ифодалайди: “Исроилда интеллектуал ҳаёт бор, лекин имкониятлар спектри жуда ҳам тор. У ерга бу мамлакатни биринчи имкониятдаёқ тарк этишни мақсад қилиб кўчиб ўтиш – аянчли истиқболдир”.

Эйнштейн ўзининг охирги мактубларидан бирида Худо ҳақида сўз юритади.

“Агар Худо оламни яратган бўлса, биз унинг тузилишини осон англаб олишимиздан ташвишланмаган бўлса керак”, – деб ёзади Эйнштейн ўлимидан бир йил илгари, 1954 йилнинг февралида.