Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИ КИМНИКИ?

ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИ КИМНИКИ?

Жазоирлик журналист Муҳаммад Аллал “Lina Television” телеканалида Эйфель минораси ўғирланган металлдан барпо этилганини, Франция уни зудлик билан ўз эгасига қайтариши лозимлигини айтди, дея хабар беради www.sabah.com.tr сайти.

Қайд этилишича, дунёга машҳур минора қурилишида айнан Жазоир ҳудудида қазиб олинган маъданлардан фойдаланилган. Журналист, шунингдек, Жазоирни босиб олгани ва мамлакат бойликларини ташиб кетгани учун Франциядан расман узр сўрашни ҳам талаб қилди. 

Француз матбуоти Жазоирнинг талабини рад этган ва минорани тиклаш учун истифода этилган темир Лотарингия музофотидан келтирилганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эйфель минорасини 300 қурувчи 2 йилу 2 ой ва 5 кун давомида (1887 йил 28 январдан 1889 йил 31 мартга қадар) қурган. Миноранинг вазни 7300, умумий оғирлиги эса 10100 тоннадан зиёд.