Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЭФИОПИЯДА ҚАДИМИЙ МАСЖИД ТОПИЛДИ

ЭФИОПИЯДА ҚАДИМИЙ МАСЖИД ТОПИЛДИ

Археологлар томонидан Эфиопиянинг шарқида XII асрга оид масжид топилди. Мусулмонларнинг ибодатхонаси Х асрда қурилган, унутилган шаҳар Харлада жойлашган.
Британиянинг Эксетерс университети профессори Тимоти Инсоллнинг сўзларига кўра, Харла ўз вақтида ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлган. Унинг айтишича, шаҳар ҳунармандлари тақинчоқлар ва тилла буюмлар ясашга ихтисослашган бўлган.

“Харла аҳолиси аралаш бўлиб, туб ва чет элликлардан ташкил топган. Улар Қизил денгиз, Хинд океани ва балки ҳатто Араб кўрфази минтақалари мамлакатлари билан савдо – сотиқ муносабатларини амалга оширишган. Аниқланган қадимий топилмалар шаҳарга Мадагаскар, Малдив ороллари, Яман ва Хитойдан келтирилган”, – дейди профессор.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати