Дунёнинг энг ёш вазири БААлик муслима Шамма бинт Сухайл Фарис ал-Мазруи бўлди. У Ёшлар масалалари бўйича вазир лавозимида фаолият олиб боради.
“Ёшлар жамиятимизнинг деярли ярмини ташкил этади, шунинг учун унга мамлакатни бошқаришда иштирок этиш имконини бериш – мантиқан тамомила тўғридир”, – дея таъкидлади БАА бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рашид ал – Мактум.
Ёш муслима энг ёш вазир сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг айтишича, таҳсил олган унивеситети унинг номзодини рекордлар китобига киритиш учун тавсия қилганлигидан хабарсиз бўлган.
Ал-Мазруи Абу – Дабида туғилиб вояга етган. У Нью-Йорк университетининг Абу – Даби филиалида иқтисодиёт соҳасида бакалавр даражасини олган. 2015 йилда у Оксфорд университетида политология бўйича магистр даражасини қўлга киритган.