Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси” мукофот пулини нимага сарфлайди?

“Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси” мукофот пулини нимага сарфлайди?

Куни кеча Дубайда “Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси” мукофотини қўлга киритган Питер Табичи ўзига берилган миллион доллар миқдоридаги пул мукофотини нимага сарф қилмоқчи эканлиги ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағ маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш ва мактабларни жиҳозлаш учун ишлатилади. Шунингдек, ўқитувчи уй ёнида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича лойиҳаларни ҳам йўлга қўймоқчи. Бундан кўзланган мақсад – озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашишдир.

“Мен туғилиб ўсган жойда ночорлик жуда кучли ва озиқ-овқат етишмайди”, – дея келтиради энг яхши ўқитувчининг сўзларини The National.

Эслатиб ўтамиз, Табичи қишлоқ мактабида табиий фанлардан дарс беради. Мактабда фақат биттагина компьютер бор, битта ўқитувчига эса 58 нафар ўқувчи тўғри келади.