Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Дунёга машҳур масжид-боғ

Дунёга машҳур масжид-боғ

Туркиянинг Навшехир вилояти Эсентепе туманида жойлашган Ташлибел Чичекли масжиди дунёдаги энг гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Бунинг сабаби унинг 300дан ортиқ гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар билан безатилганлигидир. Уларнинг орасида лимон ва зайтун кўчатлари ҳам бор. Масжид имоми Ахмад Айдемир 1992 йилдан буён фаолият олиб боради.

“Мен 1995 йилдан буён масжидда ўсимликларни етиштириб келаман. Бу ғояни маҳаллий аҳоли ҳам қўллаб-қувватлади. Мен бу ишга болажонларни ҳам жалб қилиш мумкин деб ўйладим. Ҳар бир болага айнан бирон-бир ўсимликка ғамхўрлик қилиш вазифасини юкладим. Бунда олдиндан уларнинг исмларини тувакларга ёзиб чиқдим. Бу болажонларда ўсимликларга ва масжидга бўлган муҳаббатнинг шаклланишига ёрдам беради”, – дейди имом Айдемир.

Унинг сўзларига кўра, масжидга илк бора ташриф буюрган киши ҳайратда қолади. Улар илгари ҳеч қачон бундай манзарани кўришмаганлигини айтишади. Имомнинг ўзи ўсимликларга бомдод намозидан кейин қарашни ҳуш кўради.