Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ДУНЁДАГИ ЭНГ НООДАТИЙ МАСЖИД

ДУНЁДАГИ ЭНГ НООДАТИЙ МАСЖИД

Қатар пойтахти Дохада ноодатий архитектура қурилишига эга бўлган масжид фаолият олиб бормоқда. Масжид Mangera Yvars Architects британ – испан архитекторлик бюросининг лойиҳасига мувофиқ қурилган. Ушбу ажойиб масжид Education City Mosque деб номланади ва у университет шаҳарчасининг Ислом фанлари факультети ёнида жойлашган. У бир вақтнинг ўзида 1800 намозхонни сиғдира олади, минораларининг баландлиги 90 метр. Аҳамиятлиси шундаки, масжидга кириш унчалик ҳам осон эмас. Бунинг учун дастлаб кириш қайд дафтаридан рўйхатдан ўтиш ва барча фототехникаларни топшириш талаб этилади. Масжидни фақат смартфонлар ёрдамида суратга олиш мумкин.