Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ДУНЁДА НОЧОРЛАР КАМАЙДИ

ДУНЁДА НОЧОРЛАР КАМАЙДИ

БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммаднинг сўзларига кўра, дунёдаги ўта қашшоқлик даражаси 11 %га камайган, лекин 767 миллион инсон ҳали ҳам жуда мушкул аҳволда яшамоқда. Унинг таъкидлашича, Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ночорлик билан курашишда катта натижаларга эришишди, лекин Африка ҳануз муаммоли ҳудудлигича қолмоқда. Африка аҳолисининг 42 % қора қашшоқликда кун кечирмоқда. Ўтган йилнинг октябрида БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Ер куррасидаги 800 миллион киши очарчиликда кун кечириши ҳақида маълумот берган эди.