Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Дунё вабоси

Дунё вабоси

Бир подшоҳ ажамлик қули билан бирга кемага минди. Қул умрида денгизни кўрмаган ва кемада сафар машаққатини чекмаган эди. У кемага миниши биланоқ ваҳимага тушди, бутун вужудига қалтироқ туриб, фарёд уриб йиғлай бошлади. Кемадагилар қанчалик илтифот кўрсатиб, тасалли бермасинлар барибир уни овутишдан ожиз қолдилар. Қулнинг бу аҳволини кўриб подшоҳнинг кайфи бузилди. Бироқ уни тинчлатиш учун ҳеч қандай чора топиб бўлмади. Иттифоқо, кемада бир донишманд бор эди.У подшоҳга деди:«Агар ижозат этсангиз, мен уни тинчитишни чорасини қиламан». «Башарти шундай қилсанг, бизга ниҳоятда зўр лутфу марҳамат этган бўласан», деди подшоҳ.

Донишманд қулни денгизга ташлаб юборишни буюрди. Қул бир неча бор чўкиб қалқиди. Шундан кейин унинг сочидан тутиб, кемага яқин келтирдилар. Қул икки қўли билан кема суконига (рулига) ёпишиб, жон ҳолатда кемага чиқдию, миқ этмай кеманинг бир бурчагига ўтирди. Подшоҳ бу ҳолдан таажжубда қолиб, донишманддан: «Бунда қандай хикмат бор?» деб сўради.

Донишманд жавоб берди: «Бу одам денгизда ғарқ бўлиш машаққатини бошидан кечирмагани сабабли кемадаги тинчлик ва саломатликнинг қадрини билмади. Мусибатга гирифтор бўлмаган одам тинчлик – саломатликнинг қадрига этмайди».

Саъдий Шерозий (1184-1292) ўзининг «Гулистон» асарида бу келтирган ҳикоятини қиёслаб, бугунги кундаги дунё вабоси Ўзбекистонимизда хам бўлаётгани мусибатдир. Аллоҳ таолодан сўраймиз тез кунларда синовли мусибатдан чиқишимизни, ёрдам беришини, раҳм қилишини.

Аллоҳ таоло бизга берган беҳисоб неъматларини қадрига етишимизга ўзи ёрдамчи бўлсин, Сабр берсин. Аллоҳни танийлик, У зотни Буюклигини билайлик. Бу мусибатдан олдин қандай бўлсак, шундайлигимизча қолмайлик, ўзгарайлик .Бу мусибатдан тўғри хулоса чиқариб ҳаммамиз Қуръони Карим, ҳадиси шарифга тўлиқ амал қилиш насиб қилсин.

Биз Аллоҳникидирмиз ва биз Аллоҳга қайтувчилармиз.

Зокиржон Хайдаров