Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ДУНЁ ВА ОХИРАТДА БАХТСИЗЛИККА САБАБ БЎЛУВЧИ БЕШ АМАЛ

ДУНЁ ВА ОХИРАТДА БАХТСИЗЛИККА САБАБ БЎЛУВЧИ БЕШ АМАЛ

Муҳаммад ибн Дуврийдан ривоят қилинади:

Бу киши: «Иблис беш нарса сабабли бахтсиз бўлди:

  1. Гуноҳига иқрор бўлмади.
  2. Надомат қилмади.
  3. Нафсини маломат қилмади.
  4. Тавбага қасд қилмади.
  5. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлди«, дедилар.
  1. Гуноҳига иқрор бўлмаслик – худди шунингдек биз инсонлар ҳам гуноҳ қилувчилармиз, қачонки биз гуноҳларимизга иқрор бўлмас эканмиз бу шайтоннинг амалидир.
  2. Надомат қилмаслик – яъни гуноҳ қилган амалларимизга пушаймонда бўлмаслигимиз ҳам шайтоннинг амалидир.
  3. Нафсини маломат қилмаслик – нафси буюрган ношаръий ишларни, амалларни қилишликдир. Нафсига қул бўлган ҳар бир инсон яхшиликни ва Аллоҳни унутади. Бундай инсонлар нафақат ўзи, оиласига ва инсонларга ҳам, жамиятга ҳам зарар келтирувчидир.
  4. Тавбага қасд қилмаслик – Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишликни буюрди. Гуноҳ ишларни қилиб тавба ҳақида ўйламаслик охиратдаги ҳисоб китобни унутишликдир. Тавба қилмайдиган инсоннинг охиратдаги аҳволи оғир бўлиши муқаррардир.
  5. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишлик – яъни инсон кўп гуноҳлар қилиб, бу гуноҳлари сабабли Аллоҳ мени кечирмаса керак деб гумонда бўлса, Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлади. Аммо Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб, ёмонликларини яхшиликларга алмаштирса, Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўлади. Бунга: “Менинг раҳматимдан ноумид бўлманглар” ояти (Зумар сураси 53-оят) далил бўлади.

Кимда ушбу юқоридаги бешта амал мужассам бўлса дунё ва охиратда бахтсиздир. Демак, ҳар бир мўмин-мусулмонлар бу амаллардан сақланишлиги лозимдир.

 

Тошкент вилояти Тошкент тумани
“Ғишт куприк” жоме масжиди
имом-хатиби Рўзанов Худойқул