Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Дунё ҳаёти ўзгарувчан эканидан бехабарлик

Дунё ҳаёти ўзгарувчан эканидан бехабарлик

         Дунёнинг ишлари доимо бир хилда турмаслиги собит ҳақиқатдир. Тўқчилик очликка, бойлик камбағалликка, серобчилик қаҳатчиликка айланиб қолиши эҳтимоли бор. Банда тўқлик пайтида очликнинг чорасини кўриб қўймоғи лозим бўлади. Бу эса исрофгарчиликка йўл қўймасдан, келажак учун жамғарма йиғиб қўйишни тақозо қилади.

         Ҳозирги пайтда исрофгарчиликнинг кўпи ҳам одамларнинг дунё ҳаёти ўзгарувчан эканидан бехабарлиги оқибатида келиб чиқмоқда. Кўпчилик моддий имконияти яхшиланиши билан гўё абадий шундай бўлади, деган хаёлга бориб, исрофга қўл урадилар. Эртага иш чаппасига айланиб қолиши мумкинлигини мутлақо хаёлларига келтириайдилар. Кейинчалик “Мол топсак ҳам ақл топмаган эканмиз”, дея афсус-надомат қилиб юрадилар.

Зеро, Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 31-оятида шундай марҳамат қилади: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз! Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”.

“Рамазони шариф” жоме масжиди

имом-хатиби Х.Ортиқов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan