Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Доғистонда муҳташам Қуръон қўлёзмаси топилди

Доғистонда муҳташам Қуръон қўлёзмаси топилди

Доғистонда бутун Ислом илми соҳаларига тааллуқли бўлган қадимий қўлёзмаларнинг рақамли архивини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди. Рўйхатга олиш 2017 йилдан бери давом этмоқда. Иш якунида 40 мингдан ортиқ қўлёзмаларни ўз ичига олган электрон каталог тузилади.
Яқинда яна бир ноёб топилма – Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг 7 жилдлик Қуръони ҳам рўйхатга киргизилди. Китоб XIII асрга оиддир.
Қўлёзма 1735 йилда Эрон ва Россия ўртасида сулҳ тузилгандан сўнг, Доғистонга тақдим этилган эди.
Келишувга кўра республика ҳудуди расман Нодир шоҳ ерларига қўшилганди. Лекин Доғистон ҳукмдори билан дипломатик масалаларни тартибга солиш лозим эди, шу сабабли шоҳ қимматбаҳо совғалар билан ўз элчиларини жўнатади.
“Мана шу муҳташам Қуръон ўша совға-саломлар орасида бўлган деб ўйлайсизми? Йўқ, ундай эмас”, – дея келтиради Доғистон фанлар академияси илмий маркази Тарих, археология ва этнография институти Шарқий қулёзмалар фонди мудири Шамил Шихалиевнинг сўзларини “КП – Северный Кавказ”.
“Туҳфалар билан бирга Нодир шоҳ жуда чиройли, лекин жуда кичкина сафар Қуръонини юборади. Доғистон олимлари уни кўриб, элчиларга истеҳзо қилишади. “Ўзини дунёнинг ҳукмдори деб атайдиган шоҳда қоғозга пул топилмадими?!” – дейди Доғистон ҳукмдори элчиларга. Бу сўзлар Нодир шоҳга етказилади. Шундан сўнг, Нодир шоҳ мамлакатдаги энг катта ва муҳташам Қуръонни топиб, Доғистонга жўнатишни буюради. Бу XIII асрга оид қўлёзма эди. Шу тариқа қўлёзма республика маданий меросининг бир бўлагига айланди”.
Етти Қуръон – институтнинг алоҳида фахридир. Ҳар бир ҳарф гўзал хаттотлик асосида ёзилган, тўхташ ўринларига тилла суви билан безак берилган.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan