Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Доғистонда девор орасига яширилган Қуръон қўлёзмаси топилди

Доғистонда девор орасига яширилган Қуръон қўлёзмаси топилди

Доғистоннинг тоғли Чираг қишлоғида маҳаллий аҳоли тасодифан бузилаётган масжид тош деворлари орасида махфий бурчакка дуч келди. Унинг ичидан яхши сақланган Қуръон қўлёзмаларини топиб олишди. Топилма саҳифалари сарғайган бўлса-да, яхши сақланиб қолган.

Масжид деворларини қайта қуриш мақсадида бузаётган кишилар томонидан топилган махфий бурчакдан жами 5та араб тилида ёзилган қўлёзмалар олинди.

Қишлоқ аҳолиси қадимий масжид қайта тиклангандан сўнг, бу ноёб топилмалар унинг кутубхонасидан ўрин эгаллашини таъкидладилар.