Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ДИНЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ ЯХШИЛАШ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

ДИНЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ ЯХШИЛАШ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

АҚШда динлараро муносабатларни яхшилашнинг ажойиб усули ўйлаб топилди. Небраска штатининг йирик шаҳарларидан бири Омахада яқин келажакда уч динга оид ноёб мажмуа пайдо бўлади.

Ноодатий лойиҳанинг ташаббускорлари маҳаллий имом, руҳоний ва раввин бўлишди. Мажмуа “Уч дин” номини олади ва учта ибодатхона иншооти – масжид, черков ва синагогдан иборат бўлади. Дастлабки ҳисоб – китобларга кўра, қурилиш учун 65 миллион доллар сарфланади. Имом Муҳаммад Жамал Даудий, руҳоний Эрик Элнс ва раввин Арье Азриелларнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа дунёни янада яхшироқ бўлишига хизмат қилади.