Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Диний соҳа вакилларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташрифи

Диний соҳа вакилларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташрифи

Аввал хабар қилганимиздек, 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари, диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Илгарироқ Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва отинойилар Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, киносарой, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон давлат консерваториясига ташриф буюрган эдилар.

Жорий йилнинг 10-13 декабрь кунлари вилоятимизда фаолият юритаётган диний соҳа вакилларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташрифи режалаштирилган. Шунга мувофиқ куни кеча бир гуруҳ имом-хатиблар ушбу масканга келдилар ва уларга Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишдан кўзланган ғоя ва мақсадлар ҳақида қурилиш майдонида презентация ўтказилди. Ўз навбатида, бу уларда жуда яхши таассуротлар қолдирди.