Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Диний қадриятларимизда оиланинг ўрни

Диний қадриятларимизда оиланинг ўрни

Бугун – 2019 йилнинг 30 апрель куни Халқаро оила куни муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 782-ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар ўртасида “Диний қадриятларимизда оиланинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими ходималари М.Абдуллаева ва М.Абубакирова, Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Имамова, Зангиота тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари, барча туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган отинойилар иштирок этди.

Тадбир мобайнида “Диний қадриятларимизда оиланинг ўрни” мавзусини ёритиб бериш мақсадида барча туман ва шаҳар отинойилари ўзларининг чиқишларини намойиш этишди. Хусусан, Қуръони Каримдан оятлар ўқилиб, тафсир қилинди; ҳадислар баён қилиниб, шарҳлаб берилди; ибратомуз ривоятлар ҳикоя қилиниб, ғазалу шеърлар ўқилди; бугунги кунимизда оилаларда кўп учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди. Шунингдек, оила психологиясига доир тақдимотлар қилиниб, психологик семинар тренинг ўтказилди.

Тадбир жуда қизиқарли, мароқли ва кўтаринки руҳда ўтди. Кеча сўнгида узоқ йиллардан бери жонкуярлик билан намунали тарзда хизмат қилиб келаётган туман ва шаҳар отинойилари, шунингдек, Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Имамовага Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимовнинг ташаккурномалари ва Тошкент вилояти вакиллигининг эсдалик совғалари топширилди.

Ташриф буюрган меҳмонлар тадбир уларда жуда катта таассуротлар қолдирганлигини таъкидлаган бўлсалар, иштирокчилар ушбу фикр, тажриба алмашинуви тарзида ташкил этилган кеча ўта манфаатли бўлганлигини баён қилдилар.

Тадбир Қуръон тиловати, юрт равнақи, халқ келажаги, оилаларимиз фаравонлиги учун қилинган дуолар билан ўз якунига етди.

  

  

  

  

  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan