Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Депутат аёл ҳижоб ҳақидаги фикри сабаб ғазабга дучор бўлди

Депутат аёл ҳижоб ҳақидаги фикри сабаб ғазабга дучор бўлди

Қувайт парламенти депутати Сафа ал-Хошимнинг ҳижоб ўрашнинг фойдалари ҳақидаги ижтимоий рекламага билдирган муносабати миллий миқёсдаги жанжал юзага келишига сабаб бўлди. Қувайт парламентидаги ягона аёл – депутат Дин ишлари бўйича вазирликнинг реклама кампаниясини танқид қилди.

Мамлакатда яқинда “Менинг ҳижобим ҳаётимни яхшилайди” иборалари ёзилган билбордлар пайдо бўлди. Вазирлик шу орқали аёлларда ташқи кўриниш бўйича Ислом меъёрларига амал қилиш ҳиссини шакллантиришга умид боғлаган, хабар беради Salaam Gatewayга таянган ҳолда IslamNews.

Депутат ал-Хошим бундай тарздаги рекламани “ғалати” деб атади ва Қувайт сингари “фуқаролик давлати” аёлларни динга тарғиб қилмаслиги керак деб таъкидлади. Шу орада, кўпчилик ўзи ҳижобда бўлмаган сиёсатчи аёл “фуқаролик давлати” деганда нимани назарда тутаётганини тушунмади. Маълумки, Ислом қувайтнинг давлат дини ҳисобланади. Бундан ташқари, депутут ҳижоб ҳақидаги реклама лавҳаларини олиб ташлашни ва унинг ўрнига миллий бирдамликни тарғиб қилувчи шиорларни илишни талаб қилди. Унинг бу талаби мамлакат аҳолиси ва кўплаб депутат ҳамкасблари томонидан ғазаб билан қарши олинди.