Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Дарвозабон эътиқоди сабаб совриндан бош тортди

Дарвозабон эътиқоди сабаб совриндан бош тортди

Футбол бўйича Миср терма жамоаси дарвозабони Муҳаммад ал-Шанави Жаҳон чемпионати-2018да Уругвай билан кечган ўйинда энг яхши ўйинчи деб эътироф этилди. Қизиқарлиси шундаки, у ўзига бериладиган мукофотдан бош тортди. Миср оммавий ахборот воситаларининг берган хабарларига кўра, мусулмон – футболчининг бундай қилишига унинг эътиқоди сабаб бўлган. Чунки ушбу мукофотни тақдим этаётган хомий спиртли ва алкогол маҳсулотлари компанияси экан. Барчага маълумки, Исломда спиртли ичимликлар ҳаром саналади. Ҳа, ал-Шанавининг тақвоси ана шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш билан шуғулланувчи компаниядан мукофотни олишга халақит берди.